Гулистонда сохта ҳужжатлар орқали кредитни қўлга киритган фирибгарлар фош этилди

Гулистонда сохта ҳужжатлар орқали кредитни қўлга киритган фирибгарлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Д.Х., Д.М. ва бошқалар ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, “T.” МЧЖ раҳбари Б.ни алдаб, МЧЖ номига кредит олиш учун “MAN” русумли юк автотранспорт воситасини фуқаро Х.нинг номига сохта маълумотлар киритиш йўли билан гаровга қўйишиб, натижада банк муассасасидан 500 млн сўм кредит ажратишга эришиб, ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!