Грузияда “Хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш 17 апрелга қолдирилди

Грузияда “Хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш 17 апрелга қолдирилди

Грузия парламенти спикери Шалва Папуашвилининг маълум қилишича, “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш 17 апрелга қолдирилган.

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси депутатлари махсус кучлар ҳимояси остида парламент биносини тарк этишмоқда.

Парламент биноси қаршисидаги намойишчилар тарқалмаяпти. Бино олдига махсус кучлар ва сув пурковчи транспорт воситалари келтирилган, бироқ намойиш жиддий тўқнашувларсиз ўтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!