Грузия Бош вазири Ғарб элчиларини хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишга таклиф қилди

Грузия Бош вазири Ғарб элчиларини хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишга таклиф қилди

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе АҚШ, Европа Иттифоқи ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчиларини келаси ҳафтадан бошлаб парламентда кўриб чиқиладиган хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига таклиф қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Биз элчиларнинг Грузиянинг халқаро позицияларини мустаҳкамлашга қаратилган барча қадамлари ва баёнотларини юқори баҳолаймиз ва келгусида уларнинг барча асосли маслаҳат ва тавсияларига алоҳида эътибор қаратамиз», — дея Кобахидзенинг баёнотидан иқтибос келтиради агентлик.

Бош вазирнинг аниқлик киритишича, хорижий дипломатлар сўнгги йилларда Грузияда бўлиб ўтаётган сиёсий дебатларда фаол иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!