Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни ўз таркибига қайтаради - Кобахидзе

Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни ўз таркибига қайтаради - Кобахидзе

Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таъкидлашича, Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни ўз таркибига қайтаради ва 2030 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлади.

“Бизнинг грузинларнинг орзуси – 2030 йилгача бирлашган ва кучли Грузияда абхаз ва осетин биродарларимиз билан бирга яшаш, бирлашган ва кучли Грузия 2030 йилда Европа оиласининг тўлақонли аъзосига айланиши керак”, — деб ёзади Кобахидзе Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!