Германияда инфляция 1951 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди

Германияда инфляция 1951 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди

Германияда инфляция 1951 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди, дея хабар беради Федерал статистика бошқармаси. Маълумотга кўра, ҳозирда товар ва хизматлар нархи 2021 йил сентябрь ойига нисбатан ўртача 10 фоизга қимматлашган.

Юқори инфляциянинг асосий омили — Украинадаги уруш ва унинг оқибатлари, бу эса нархларнинг ошишига олиб келади. Энергия ташувчилар (43,9 фоизга) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (18,7 фоизга) энг кўп ўсди, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!