Газ нархи ошгани учун Британиянинг яна иккита компанияси банкрот бўлди

Газ нархи ошгани учун Британиянинг яна иккита компанияси банкрот бўлди

Буюк Британиянинг Ofgem энергорегулятори сайтида газ нархининг рекорд даражада қимматлашгани сабабли яна иккита компания хонавайрон бўлгани маълум қилинди.
Гап 235 минг истеъмолчиси бўлган Pure Planet ва 15 минг истеъмолчига эга Colorado Energy компаниялари ҳақида бормоқда.

Ofgem тарқатган хабарга кўра, компания мижозлари энди бошқа етказиб берувчиларга ўтказилади ва улар мазкур компанияларнинг бозорни тарк этишидан зарар кўрмайди.

Сўнгги ҳафталарда Европада газ нархи кескин ошиб кетди. Август бошида минг кубометр газнинг нархи 515 доллар эди, сентябрь охирига келиб нарх икки баробарга ошиб кетди. 5 октябрда эса минг кубометр газ 1400 долларгача чиқди.

Европада газ нархи юқори бўлгани учун жорий йилнинг январь ойидан то ҳозиргача Британияда 12 та энергокомпания хонавайрон бўлди. Ушбу компаниялар жами 1,5 миллион истеъмолчига хизмат кўрсатаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!