Гаровдаги юк транспорти қидирувда топилди

Гаровдаги юк транспорти қидирувда топилди

Маълумки, жисмоний ва юридик шахсларга банкдан олинган кредитларни белгиланган муддатда тўлаб бориш мажбуриятини юкланган. Бироқ, айрим ҳолларда ушбу олинган кредит суммасини қайтаришни пайсалга солаётган мижозлар ҳам учраб тургани бор гап.

Масалан, Чуст туманидаги “Чуст Алижон сервис” хусусий корхонаси ҳам ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк филиалидан олинган кредитни вақтида тўламагани қимматга тушди. Филиал томонидан бир неча бор огоҳлантиришга қарамай корхона кредит тўловларидан 117.051.850 сўм қарздор бўлиб қолади. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарорига кўра кредит қарзини ундириш ижрога қаратилади. Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувидаги мазкур ижро иши юзасидан ундирув  гаровдаги давлат рақами 50 К 955 НА “DAF TRUCKC TE 95 XF 480” русумли юк траснпортига қаратилди. Олиб борилган ижро ҳаракатлари жарёнида қарздор гаровдаги мол-мулкни яширишга уринади ва жавобгар фуқарога тегишли транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинади.

Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув ишлари натижасида давлат рақами 50 К 955 НА “DAF TRUCKC TE 95 XF 480” русумли юк траснпорти Наманган шаҳрида топилди.

Ҳозирда мазкур автотраспор воситасини “E-IJRO AUKSION” орқали савдога қўйиш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!