Ғаллаоролда 18 000 доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ғаллаоролда 18 000 доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Х. ва А.А. фуқаро Й.Қ. ни 18 000 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, 2 минг АҚШ доллари ва 200 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!