ФВВ огоҳлантиради: кучли шамол вақтида қуйидаги хавфсизлик чораларини кўринг

ФВВ огоҳлантиради: кучли шамол вақтида қуйидаги хавфсизлик чораларини кўринг

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айни пайтда мамлакатимиз ҳудудларида кузатилаётган кучли шамол пайтида қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилишимиз кераклигини эслатмоқда:

🔹яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитинг;

🔹электр ва газ воситаларини ўчиринг;

🔹кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турманг;

🔹кўп қаватли бинолар балконлари, дераза токчаларида турган ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйинг ёки мустаҳкамлигини текширинг;

🔹шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва яшириниш мумкин бўлган бошқа жойларда муҳофазаланинг;

🔹очиқ майдонда юрган пайтингизда пастликлар, чуқурликлар ҳамда хавфсиз бўлган бошқа барча ерларга ётган ҳолда ҳимояланинг;

🔹бузилган биноларга кирманг, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яширинманг;

🔹кучли шамолдан сўнг электр ҳамда газ жиҳозларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, уларни аввало яхшилаб текширинг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!