Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди

Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди

Таиланд мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида 2-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-тур доирасида Ироққа қарши баҳс олиб борди ва 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 1-турда Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Энди вакилларимиз 21 апрель куни Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!