Фуқарога 132,3 млн. сўм иш ҳақи ва компенсация пуллари ундириб берилди

Фуқарога 132,3  млн. сўм иш ҳақи ва компенсация пуллари ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 04.09.2024 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор тегишли вазирликдан ундирувчи собиқ ходим Р.Н фойдасига 131.357.055 сўм иш ҳақи ва 2000.000 сўм миқдорида компенсация пулларини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро иши Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, қарздордикни ундириш юзасидан дарҳол чора- тадбирлар қўлланилиб, қардорга тегишли барча ҳисоб-рақам ва мол-мулкларига нисбатан таъқиқлар қўйилиб, иш ҳаққини ундириш юзасидан барча мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Туман давлат ижрочиси Д.Атамирзаеванинг тўғри ҳуқуқий тушунтириш олиб бориши натижасида иш ҳақи ва компенсация пуллари тўлиқ ундирилиб ундирувчининг банк ҳисоб-картасига ўтказиб берилди.

Ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41.1-моддасига асосан амалда тамомланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!