Халқаро Гаага суди Украинанинг Россияга қарши даъволарини кўриб чиқмоқда

Халқаро Гаага суди Украинанинг Россияга қарши даъволарини кўриб чиқмоқда

Гаагадаги Халқаро арбитраж суди Украинанинг Қора денгиз, Азов денгизи ва Керч бўғозидаги қирғоқбўйи давлатларининг ҳуқуқлари бўйича Россияга қарши даъвоси бўйича кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Суд Украинанинг Россиянинг Қрим кўприги қурилишида экологик меъёрларга риоя қилмагани ҳақидаги даъволарини кўриб чиқади. Бундан ташқари, тузилманинг Азов-Керч акваториясида кема ташишга таъсири, шунингдек, Қрим қирғоқлари яқинидаги археологик ва тарихий обидаларнинг хавфсизлиги ҳақида саволлар кўтарилади.

Суд мажлислари 5 октябрга қадар давом этади. Россия томонидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида масалалар бўйича элчиси Геннадий Кузмин иштирок этади.

Украина 2016 йилда Россияга қарши арбитраж ишини бошлаган. У БМТнинг денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ амалга оширилади. Ўз даъвоси билан Киев Қора денгиз, Азов денгизи ва Керч бўғозидаги Қримга туташган денгиз зоналарида ҳуқуқларни мустаҳкамламоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!