Хитой ўз фуқароларини Исроилни тарк этишга чақирмоқда
Хитой ҳукумати Хитой фуқароларини Исроилни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу хабар Хитойнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан тарқатилди.
Хитой, шунингдек, Ливан-Исроил чегарасидаги кескинлик кескин кучайганлиги сабабли ўз фуқароларига Исроилга саёҳат қилмасликни тавсия қилмоқда. Аввалроқ Хитойнинг Байрутдаги элчихонаси ҳам худди шундай мурожаат қилиб, мамлакат фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирган эди.
Исроилда доимий равишда бир неча минг хитойлик фуқаролар бор, улар асосан қурилиш майдонларида ишлайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).