Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси зилзилалардан сўнг хавотир ва саросимага тушган аҳолини тинчлантирди
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси 18 сентябрь куни Тожикстонда кузатилган 3 та 5 магнитудага яқин зилзилалардан сўнг хавотир ва саросимага тушган аҳолини тинчлантирди.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси икки кун олдин Хорог шаҳрига яқин "Бартранг—Пшарт" ёриғида кузатилган учта зилзила билан боғлиқ вазиятни илмий тушунтириб ўтиб, аҳолидан саросимага тушмаслигини сўраган. Мазкур зилзилалар аҳоли ва инфраструктураларга 3—4 баллик куч билан сезилган.
Қўмитанинг қўшимча қилишича, Хорог шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлар 8—9 баллик зилзилагача бардошли этиб қурилган.
Бизнинг сейсмомониторинг прогностик марказ хам ўша куни Сарез кўлидан жанубда кетма-кет учта афтершок зилзиларини қайд этган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).