Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши ҳаво ҳужумларида ливанлик 274 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши ҳаво ҳужумларида ливанлик 274 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг 23 сентябрь куни “Ҳизбуллоҳ” нишонларига берган кенг кўламли зарбалари натижасида 300 га яқин одам, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, деб хабар берди Ливан расмийлари. Бир ҳафтадан камроқ вақт ичида 5 мингга яқин одам жароҳат олди, деб ёзади DW.

Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас Абиад 23 сентябрь, душанба куни Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ нишонларига уюштирган йирик зарбаси натижасида 274 киши, жумладан, 39 аёл ва 21 бола ҳалок бўлди, деди Байрутдаги матбуот анжуманида. Ливаннинг давлатга қарашли NNA ахборот агентлиги ҳалок бўлганлар орасида фавқулодда хизматлар ходимлари ҳам борлигини айтди. Яна 1025 киши жароҳатланган.

Абиаднинг айтишича, минглаб оилалар мамлакатнинг уруш бўлган ҳудудларидан хавфсизроқ ҳудудларга қочишга мажбур бўлган. Шу билан бирга, "бир ҳафтадан камроқ вақт ичида" Исроилнинг ўққа тутилиши натижасида 5 мингга яқин одам жароҳат олди, деди ливанлик вазир.

"Бугун мамлакатда 1989 йилдаги фуқаролар уруши тугаганидан бери энг ҳалокатли кун бўлди", — дея маълум қилди Ливан расмийларидан бири Reuters агентлигига.

Айни пайтда Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Исроилга ракета билан ҳужум қилишда давом этмоқда. Шу билан бирга, Исроил матбуотига кўра, 2023 йил 7 октябрда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери биринчи марта узоқ масофали ракеталар қўлланилмоқда. Исроил томонидан қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Йоав Галант мамлакат аҳолисини хотиржамликка ва тартибни сақлашга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!