Туркияда самолёт ҳалокатга учради: ҳеч ким омон қолмаган
Туркияда ўқув самолёти қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бурса вилояти губернатори Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 23 сентябрь, душанба куни хусусий парвозлар мактабининг икки ўринли ўқув самолёти ҳалокатга учраган.
«Авария натижасида икки учувчи ҳалок бўлди», - дея таъкидлади улар.
Воқеа юзасидан суд ва маъмурий тергов бошланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).