ЦАХАЛ 23 сентябр куни Ливандаги "Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг 300 дан ортиқ нишонларига зарбалар берганини маълум қилди

 ЦАХАЛ 23 сентябр куни Ливандаги "Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг 300 дан ортиқ нишонларига зарбалар берганини маълум қилди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг ҳужумлари оқибатида 182 киши ҳалок бўлгани ва 727 дан ортиқ киши жароҳат олганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида болалар, аёллар ва шифокорлар бор.

Аввалроқ Исроил Ливан жанубида яшовчи аҳолини, қурол-яроғ сақланадиган бинолардан эвакуация қилишга чақирган, шунингдек, "кенг кўламли ҳужумлар" ҳақида огоҳлантирган эди. Associated Press агентлигининг ёзишича, эвакуация белгилари қайд этилмаган, чунки ливанликлар Ҳизбуллоҳ қуроллари сақланадиган биноларда яшашларини билмаслиги мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!