Эрон Россияга ўзининг баллистик ракеталарини учириш воситаларини бермади

Эрон Россияга ўзининг баллистик ракеталарини учириш воситаларини бермади

Эрон Россияга Фатҳ-360 қисқа масофали баллистик ракеталарини топшириб, уларни учириш учун зарур бўлган апаратларни жўнатмаган. Бу ҳақда Reuters агентлигига учта манба маълум қилди: европалик дипломат, Европа разведкаси ходими ва америкалик амалдор.

Америкалик амалдорнинг таъкидлашича, Эрон ўз ракеталарини Россияга топширишини эълон қилган пайтда Теҳрон Москвани учириш мосламалари билан таъминламаган. Европа разведкаси вакили, тафсилотларга кирмасдан, Европа уларнинг Россия Федерациясига етказиб берилишини кутмаётганини таъкидлади.

Reuters агентлиги билан суҳбатлашган экспертлар ишга тушириш мосламалари йўқлигининг иккита эҳтимолий сабабини айтиб ўтишган.

Улардан бири Россия ракеталарни ташиш режасини ўзгартирган бўлиши мумкин. Яна бир версия – Эроннинг Ғарб давлатлари билан «кучланишни пасайтириш» бўйича музокараларда маневр имкониятини сақлаб қолишга қаратилган стратегик уриниш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!