Зеленский тузган режанинг асосий бандлари эълон қилинди

Зеленский тузган режанинг асосий бандлари эълон қилинди

The Times'га кўра, Зеленский Байден билан учрашувда Украинанинг "ғалабаси режаси"ни тақдим этади.

Нашрнинг маълум қилишича, режа тўртта асосий банддан иборат:

— Ғарб давлатларидан хавфсизлик кафолатларини сўраш. Ушбу кафолатлар НАТО аъзолари ўртасида тузилган жамоавий мудофаа пактига ўхшайди;

— Курск вилоятида операцияни давом эттириш;

— Замонавий қуролларни олиш;

— Вайрон бўлган Украина иқтисодиётига халқаро молиявий ёрдам ажратилиши.

Нашр шунингдек, Зеленский режани АҚШ президентлигига номзодлар Камала Ҳаррис ва Доналд Трампга ҳам тақдим этиши ҳақида хабар берди. Шунингдек, Зеленский Байден идорасидан, ҳатто ноябрда Трамп ғалаба қозонган тақдирда ҳам, хавфсизлик кафолатлари ўзгаришига йўл қўймаслигини истайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!