НАТО Бош котиби АҚШга ташриф буюради

НАТО Бош котиби АҚШга ташриф буюради

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида иштирок этиш учун 2024 йил 23-27 сентябрь кунлари Нью-Йоркка ташриф буюради.

Й.Столтенберг Нью-Йоркда бўлиши давомида дунё етакчилари ва юқори мартабали расмийлар билан учрашади.

Душанба куни НАТО бош котиби 2024 йилги «Concordia» саммитида иштирок этади.

24 сентябрь, сешанба куни Й.Столтенберг АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен томонидан ўтказиладиган Трансатлантик кечки овқатида иштирок этади.

25 сентябрь, чоршанба куни Бош котиб Кувайт мезбонлик қилган НАТО-Истанбул ҳамкорлик ташаббусининг 20 йиллигига бағишланган хотира тадбирида иштирок этади.

26 сентябрь, пайшанба куни Бош котиб Халқаро алоқалар кенгашидаги муҳокамада иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!