Латвия ўзбекистонлик юк машина ҳайдовчиларини ишга таклиф қилмоқда

Латвия ўзбекистонлик юк машина ҳайдовчиларини ишга таклиф қилмоқда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг берган хабарига кўра, 18 дан 55 ёшгача бўлган ўзбекистонлик юк автомобиллари ҳайдовчилари Латвияга ишга таклиф қилмоқда.

Талаблар:

- соҳада камида 1 йиллик тажриба;

- рус ёки инглиз тилини мулоқот даражасида билиш;

- судланмаганлик;

- соғлом бўлиш.

Иш вақти – ҳафтада 40 соат.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хизматлари, ўқитиш ва кўниктириш, виза ва авиачипта, Латвиядаги овқатланиш ҳамда яшаш харажатлари фуқаро томонидан тўланади.

Белгиланган талаблардан келиб чиқиб айни йўналиш бўйича xorijdaish.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтган номзодлар учун ҳафтанинг ҳар чоршанба куни танлов ташкил қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!