Украина учун жосуслик қилган аёл 14 йилга қамалди

Украина учун жосуслик қилган аёл 14 йилга қамалди

Қрим суди Киевга Россия армияси ҳақидаги маълумотларни узатган Украина фуқаросини 14 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Россия ФҚБ Марказий ҳарбий округи бошқармасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Сухачева М.А. жосусликда айбдор деб топилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Департамент маълумотларига кўра, украиналик Запорожье вилоятидаги махсус ҳарбий операция вақтида Россия Қуролли кучларининг зенит-ракета бўлинмаларидан фойдалангани ҳақида маълумот тўплаган ва Украина махсус хизматларига топширган. Аниқлик киритилишича, бу маълумотлар Россия Қуролли кучларига қарши ишлатилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!