Форс кўрфази давлатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги урушнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда

Форс кўрфази давлатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги урушнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда

Агентликнинг Яқин Шарқдаги манбаларига таяниб ёзишича, ушбу давлатлар бор кучлари билан Эроннинг Исроилга жавоб зарбасидан сўнг минтақада эҳтимоли ортган кенг кўламли урушдан қочишга ҳаракат қилмоқдалар.

Минтақа давлатлари, агар уруш бошланса, тез орада бу можарога аралашиб қолишдан қўрқишади. Баъзи давлатлар географик жиҳатдан икки давлат ўртасида жойлашган, шунингдек, уларнинг ҳудудида тўғридан-тўғри тўқнашув юз берган тақдирда Исроилни ҳимоя қилишга ваъда берган АҚШнинг бир нечта ҳарбий базалари мавжуд.

"Ҳеч ким кескинликнинг шу тарзда давом этишини хоҳламайди, балки жавоб чораларини кўрмаслиги учун Исроилга ҳам босим ўтказилмоқда", — дея таъкидлади минтақадаги давлатлардан бирининг ҳукумат доираларига яқин манба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!