Фирибгарлар энди "Notcoin"га ўтишди

Фирибгарлар энди "Notcoin"га ўтишди

Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли Х.Х. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 200.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё шаҳрида яшовчи Т.З. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, гумонланувчи Т.З., жабрланувчи Х.Х. билан инстаграм ижтимоий тармоғи орқали танишган ва Х.Х.га ўзини "telegram Notcoin" сотишини айтиб уни алдаб, 20.000 "Notcoin"ни 200.000 сўм эвазига сотишини айтиб, мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картага ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
———
⚖️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️❗️❗️Агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!