Фарғонадаги мусобақада спортчилар ўртасида муштлашув содир бўлди

Фарғонадаги мусобақада спортчилар ўртасида муштлашув содир бўлди

Фарғона вилояти ИИБ вилоятда ўтказилган мусобақада спортчилар ўртасидаги содир бўлган муштлашув юзасидан баёнот берди.

Хабарда ёзилишича, 14-февраль куни Фарғона ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатида ўтказилаётган спорт мусобақасида 18 ёшли Ж.Х., ва 20 ёшли Т.К. лар ўзаро жанжаллашишган. Бунинг оқибатида Ж.Х. тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига мурожаат қилган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, фуқаро Ж.Х. бош қисмидан енгил тан жароҳат олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда жанжал келиб чиқишининг сабаблари ўрганилиб, тафсилотлари хабар қилиниши қўшимча қилинган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!