Фарғонада мактабгача таълим бўлими мудири минг доллар билан қўлга тушди

Фарғонада мактабгача таълим бўлими мудири минг доллар билан қўлга тушди

Фарғонада туман мактабгача таълим бўлими мудири ўз хизмат ваколатига кирмаса-да боғча мудираси лавозимига тайинлаш эвазига 1 минг 200 АҚШ долларини олмоқчи бўлди.  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

У фуқаро Г.Тни Фарғона вилояти ҳудудидаги ёки Риштон туманидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирига мудир лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда беради. Бу иш “қуруқ”қа битмаслиги, хизмати 1 минг 200 АҚШ долларини бўлишини айтиб, уни алдайди. Фуқаро Г. Т бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Риштон тумани мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Ф.Қ. фуқаро Г.Тни боғчага мудир лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаро Н.Ндан ўз хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган минг(1000) АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Суд томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига тегишли жазо тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!