Фарғона туманида реклама учун кўчага қўйилган 5.000.000 сўмлик темир дарвоза ўғирлаб кетилди

Фарғона туманида реклама учун кўчага қўйилган 5.000.000 сўмлик темир дарвоза ўғирлаб кетилди

Фарғона туманида фуқаро Т.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 январь куни номаълум шахс Ўрташўра маҳалла ҳудудига реклама учун қўйилган 5.000.000 сўмлик темир дарвозасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Т.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!