Фаластинлик маҳбуслар Исроил армияси томонидан жинсий зўравонликка учраган

Фаластинлик маҳбуслар Исроил армияси томонидан жинсий зўравонликка учраган

Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги исроиллик ҳарбийлар томонидан фаластинлик маҳбусларга жинсий зўравонлик қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

“Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ҳибсда бўлган пайтларида жинсий зўравонлик ва таъқибга учраганликлари ҳақида хабар беришди. Маҳбуслар ечинишга мажбурланиб, сўнгра калтакланган. Электр зондга ўтиришга мажбурланганлар ҳақида ҳам хабар берилган”,

БМТ ҳисоботида, ҳибсга олинган аёллар психологик зўравонликни бошидан ўтказган.

“Улар аскарлардан юзимга тупуришни сўрашди. Мени енгилтак деб аташди. Муттасил калтаклашди ва жинсий аъзоларимизга қалампир сепиш билан таҳдид қилишди”, — деган 34 ёшли аёл.

БМТ маҳбусларга жинсий зўравонлик қилиниши юзасидан Исроилга огоҳлантириш юборган. Исроил расмийлари айбловни рад этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!