Эй Ҳотам, намозни қандай ўқийсиз?

Эй Ҳотам, намозни қандай ўқийсиз?

Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам ал-Асомнинг мажлисига кириб, «Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми?» деб сўради. «Ҳа», деди Ҳотам.

«Намозни қандай ўқийсиз?» сўради у яна.

Ҳотам ал-Асом шундай деди: «Ўрнимдан тураман, қўрқув билан намозга юриб бораман, ният билан киришаман, улуғворлик билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат қиламан, хушуъ билан рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, тугатиш учун ташаҳҳудга ўтираман, ният билан салом бераман, Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос билан тугатаман, яна хавф билан намоздан қайтаман, чунки Аллоҳ мендан буни қабул қилмай қолишидан қўрқаман ва ўлгунимча бор кучим билан намозимни муҳофаза қиламан». 

Исом ибн Юсуф: «Намозни жуда яхши адо қилар экансиз», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!