Евпаторияда ҳайвонот боғидаги ёнғинда 200 дан ортиқ ҳайвонлар нобуд бўлди

Евпаторияда ҳайвонот боғидаги ёнғинда 200 дан ортиқ ҳайвонлар нобуд бўлди

Қримда жойлашган Тропикпарк ҳайвонот боғида ёнғин содир бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 200 дан ортиқ жонивор нобуд бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Бу катта фожиа, барча ҳайвонлар нобуд бўлди, улар 200 тадан кўпроқ. Ҳозирча тафсилотларни очиқлай олмайман, — деди ҳайвонот боғи вакили.

Унинг сўзларига кўра, ёнғиннинг дастлабки сабаби музлаткич симидаги қисқа туташув бўлган.

Россия ФВВнинг вилоят бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, ёнғин кечаси Токарев кўчасида содир бўлган. Бир қаватли уйнинг томи ёнган. Ёнғин майдони 625 квадрат метрни ташкил этган.

Тропикпарк веб-сайтида айтилишича, кўргазмада приматлар, судралувчилар, қуруқлик ҳамда сув жониворлари, ҳашаротлар, кемирувчилар ва қушларнинг 200 дан ортиқ тури мавжуд бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!