Эртакнинг аҳволини қаранг: бир кеча учун 300 тилла берган савдогар (ФОТО)

Эртакнинг аҳволини қаранг: бир кеча учун 300 тилла берган савдогар (ФОТО)

Бугун Zarnews.uz сайтида юқоридаги сарлавҳа остида мақола эълон қилинди. Юртимиздаги нашриётлар томонидан чоп этилаётган “Жаҳон халқлари эртаклари” номли китобчалар ичида эртакларга ҳақли эътироз билдирилган.

Ушбу суратлардаги эртакларга эътибор беринг, “ошиқ-мошиқнинг келишувлари”, “Келинига ошиқ бўлган шоҳ” каби жумлалар наҳотки, болаларни эзгуликка етакласа, дея ҳақли савол берилади.

Ислом шариатида аёл кишига қайнотаси ҳам маҳрам бўлиши айтилган. Қайнота ҳам ўз отаси қаторида кўрилади. Шундай экан улар ўртасида муҳаббатни (аслида фаҳшни) тарғиб қилувчи эртакларни таржима қилиш орқали нашриёт ходимлари нимани сингдирмоқчи бўлишяпти?

Тўғри, биз ҳуқуқий-демократик жамиятда яшаяпмиз. Ҳар бир одам ўзи истаган ишни қила олиш ҳуқуқига эга. Аммо бу ҳар бир одам ўзи истаган одамни (яъни келинини) севиб қолиши мумкин, мана шундай нарсаларни халқимизга тақдим этса бўлади деган хулосага келиб қолмаслимигимиз шарт.

Ушбу китоб қайси нашриётгда чоп этилганини ҳозирча аниқлай олмадик. Zarnews.uz ходимлари ҳам истиҳола қилиб, номини кўрсатишмаган чоғи. Аммо мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан чора кўрилиши ва китоб йиғиб олиниши мақсадга мувофиқ деб биламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!