Эртадан Тошкентдаги яна 24 та мактаб анъанавий шаклда ўқишни бошлайди

Эртадан Тошкентдаги яна 24 та мактаб анъанавий шаклда ўқишни  бошлайди

Эртага, 21 сентябрдан Тошкент шаҳрида яна 24 та мактаб анъанавий тарзда ўқув йилини бошлайди. Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси эртадан фаолиятини бошлайдиган мактаблар рўйхатини эълон қилди.

Қайд этилишича, 21 сентябрдан бошлаб Бектемир туманидаги 290, 292-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги 35, 54, 112, 142, 187, 207, 225, 256, 275, 308-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги ПМТИДУМ ҳамда МАФИДУМ, Шайхонтоҳур туманидаги 299-сонли мактаб, Юнусобод туманидаги 53, 72, 87, 88, 105, 150, 235, 302 ҳамда 313-сонли мактаблар ҳам ўз фаолиятини йўлга қўяди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 21 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 160 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади:

Бектемир туманидаги 289, 290, 292-сонли мактаб.

Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.

Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 35, 49, 50, 54, 64, 112, 121, 142, 187, 207, 208, 209, 210, 221, 225, 256, 223, 241, 275, 308-сонли мактаблар, ФФИДУМ, ПМТИДУМ, МАФИДУМ.

Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.

Сергели туманидаги 2, 55, 33, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.

Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.

Чилонзор туманидаги 66, 90, 168, 184, 195а, 200, 202, 217, 280-сонли мактаблар.

Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 41, 34а, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 299, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.

Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 53, 58, 63, 70, 72, 80, 87, 88, 96, 98, 105, 150, 235, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 302, 313, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.

Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.

Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!