Эртадан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ёпилади

Эртадан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ёпилади

Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётганлиги боис  шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори тасдиқланди. Унга кўра,  шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилди.

Шу сабабли ўқувчиларга эрта, 27 апрелдан бошлаб онлайн таълим бериш тизими йўлга қўйилади. Эслатиб ўтамиз, муассасаларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!