"Эроннинг Исроилга ҳужумини кўпчилик “спектакль” деб қабул қилибди" - Камолиддин Раббимов

"Эроннинг Исроилга ҳужумини кўпчилик “спектакль” деб қабул қилибди" - Камолиддин Раббимов

Эроннинг Исроилга ҳужумини кўпчилик “спектакль” деб қабул қилибди. Катта, тўлақонли ва қақшатқич хужум билан қўрқитиш кампанияси ўртасида, катта масофа бор ва бу спектакль эмас.
*
Эроннинг мақсади – Исроилга катта талофат етказиш эмас эди. Мақсад – жиддийроқ жавоб қайтариш ва “урушдан қўрқмайман, урушга тайёрман, керак бўлса, ўзингни қўрқитаман” дейиш эди ва деди. Эрон ўз репутациясини ҳимоя қилиш учун жиддий иш қилди. Бу ҳужум, лекин қақшатқич эмас, инсоний талофатлар йўқ.
*
Лекин, Эронда ракеталар ва дронлар кўп ва агар истаса, катта ва жиддий талофат етказа олади. Энди “тўп” Исроилнинг майдонида. Исроил ҳам бир томондан қўрқмаслигини кўрсатиш керак, иккинчи томондан катта урушга у ҳам тайёр эмас. Икки томон ҳам бир-бирини қўрқитишни истайди, лекин реал уруш қилиб, яраланишни ёки йиқилишни истамайди, деб ёзмоқда сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўз саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!