Эрондаги зилзила оқибатида 400 га яқин одам жабрланди

Эрондаги зилзила оқибатида 400 га яқин одам жабрланди

Эрон шимоли-ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида камида 390 киши жабрланди.

Бу ҳақда Фарс агентлигига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

“Ҳозирги кунга қадар жабрланганларнинг умумий сони 390 кишини ташкил этади, улардан 135 нафари касалхонага ётқизилган”, — дейилади мақолада.

Таъкидланишича, эҳтимолий қурбонлар ҳақида маълумот олинмаган.

Шунингдек, 25 га яқин уй 50 фоиздан 100 фоизгача зарар кўргани қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!