Эронда 4 нафар маҳкум қатл этилди

Эронда 4 нафар маҳкум қатл этилди

Эроннинг Караж шаҳрида тўрт нафар маҳкум ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Бу ҳақда Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди.

Хабарда айтилишича, улар «гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси» ва «қасддан одам ўлдириш» моддалари бўйича судланган.

Қотилликда айбланган Пейман Азизий ўсмир эканлиги маълум қилинган. Қайд этилишича, у вояга етмаган жиноятчи сифатида қатл этилган.

Маълумотларга кўра, қатл этилганлардан бири аёл. Бу 2024 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган ва қатл этилган бешинчи аёлдир. 2023 йилда Эронда 22 нафар аёл қатл этилган. 2010 йилдан бери мамлакат бўйлаб 215 нафар аёл ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Қайд этилишича, 2013 йилдан 2023 йилгача Эронда 4829 киши қатл этилган, улардан 40 нафари болалардир.

Эслатиб ўтамиз, Эронда сўнгги ўлим ҳукми шу йилнинг 23 апрель куни репер Томай Солихийга нисбатан чиқарилган эди. У 2022 йилда Эронда ўтказилган норозилик намойишларининг фаол иштирокчиларидан бири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!