Эрдўған Қозоғистонга ташриф буюради

Эрдўған Қозоғистонга ташриф буюради

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ноябр ойида Қозоғистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан биргаликда матбуот анжуманида маълум қилди.

Унга кўра, Туркия давлати раҳбарининг ташрифи 3 ноябрга режалаштирилган. Эрдўған Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Туркий Давлатлар Ташкилотининг 10 йиллик саммитида иштирок этади.

“Биз ушбу саммитни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга келишиб олдик”, — дея қўшимча қилди М.Нуртлеу.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!