Эрдўған Германия Президенти билан учрашди

Эрдўған Германия Президенти билан учрашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада Германия президенти Франк Валтер-Штайнмайер билан учрашди.

Бу ҳақда «ТРТ Ҳабер» хабар бермоқда, деб ёзади «Репорт» .

Маълумотларга кўра, ташриф президентларнинг яккама-якка учрашуви билан давом этган. Кейинроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Франк Валтер-Штайнмайер бошчилигидаги делегациялар учрашуви бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Германия президенти 22 апрелдан буён Туркияда бўлиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!