Эрдўған биринчи Рамазон ифторини зилзила ҳудудида ўтказмоқчи

Эрдўған биринчи Рамазон ифторини зилзила ҳудудида ўтказмоқчи

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған фалокат зонаси аҳолиси билан мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг биринчи ифторлик зиёфатини ўтказади. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Қайд этилишича, Туркия раҳбари 23 март куни жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган икки даҳшатли зилзила эпимаркази жойлашган жануби-шарқий Қаҳрамонмараш вилоятига боради.

Давлат раҳбари ташриф доирасида вилоят маъмурий марказидаги реставрасия ишлари билан ҳам танишади.

Манбага кўра, Эрдўған Рамазон ойида табиий офат зонаси аҳолиси билан учрашишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркия ва Сурия чегарасидаги ҳудудларда 7,8 магнидудали зилзила содир бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!