Эрдоған қардошига миннатдорчилик билдирди

Эрдоған қардошига миннатдорчилик билдирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга Туркиядаги ёнғинларни ўчиришга самолёт юборгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Ёнғинларни ўчириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни Илҳом укам кучли қўллаб-қувватлади... Озарбайжон президентига чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу самолёт ёрдамида ёнғинларни самарали бартараф этишга муваффақ бўлдик», — деди Туркия раҳбари Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг.

Эрдўған Туркияда жорий йилда ўрмон ёнғинлари сони 53 фоизга ошиб, 5540 тага етганини қўшимча қилди: «Ёнғинларни ўчиришга 27 та самолёт, 105 та вертолёт ва 5 мингдан ортиқ қуруқликдаги техникалар жалб этилган. 15 августдан 19 августгача 306 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган. Тегишли вазирликлар раҳбарлари ўз жойида, мен улардан мунтазам равишда маълумот олиб тураман».

Эслатиб ўтамиз, Президент Илҳом Алиев топшириғига кўра ўрмон ёнғинларини ўчириш учун Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авиация отрядининг БE-200ЭС самолёти Туркияга жўнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!