Эммануэль Макрон Ўйинлар вақтида “Олимпиада сулҳи”га эришмоқчи

Эммануэль Макрон Ўйинлар вақтида “Олимпиада сулҳи”га эришмоқчи

Франция Президенти Эммануэль Макрон Париждаги Олимпиада ўйинлари давомида бутун дунё бўйлаб ҳарбий можароларда жанговар ҳаракатлар тўхтатилишига умид билдирди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Франция ОАВларига берган интервьюсида Макрон бўлажак ёзги ўйинлар вақтида “Олимпия сулҳи”га эришиш учун барча имкониятларни ишга солиш ниятида эканини айтди.

- Биз Олимпиада сулҳи устида ишламоқчимиз ва менимча, бу мен учун кўплаб ҳамкорларимиз билан мулоқот имкониятидир", - деди у ва Хитой раиси Си Цзиньпиндан бу масалада ўз таъсиридан фойдаланишни сўраш ниятида эканлигини қўшимча қилди.

- Хитой раҳбари бир неча ҳафта ичида Парижга келади ва мен ундан менга ёрдам беришини сўрайман, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Олимпиада 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Францияда 205 давлатдан 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, унда 32 спорт тури бўйича 329 та медаллар жамланмаси ўйналади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!