Элдор Шомуродов: «Гуруҳда 1-ўрин билан кейинги босқични чиқишни истаймиз»

Элдор Шомуродов: «Гуруҳда 1-ўрин билан кейинги босқични чиқишни истаймиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркманистонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жамоада муҳит яхши. Барча йигитлар эртанги ўйинга тайёр. ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги илк ўйинимиз осон бўлмайди. Туркманистон яхши жамоа эканини биламиз. Биз эса ўз олдимизга жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилиб қўйганмиз. Шунинг учун фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Гуруҳ ҳақида нима дейиш мумкин? Эроннинг кучини барча яхши билади. Улар гуруҳ фаворити ҳисобланади. Биз эса ЖЧга боришни истар эканмиз, гуруҳда 1-ўринни эгаллашни хоҳлаймиз", — деди Шомуродов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!