Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди

Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккали ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда:

уруғларни етиштириш, тозалаш, зарарсизлантириш, шунингдек, ихтиёрий сертификатлаштиришга оид талаб ва шартлар;

ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш учун ариза бериш ва уни кўриб чикиш тартиби белгилаб берилган.

Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.

Қабул қилинган ушбу Низом хорижий давлатларга экспорт қилинадиган ва истеъмол мақсадларида ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган дон, дуккакли ҳамда мойли экинларнинг уруғларини ихтиёрий сертификатлаштириш тартибини белгилайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!