ДХХ Наманганда наркотик моддалар ноқонуний айланмасига чек қўйди

ДХХ Наманганда наркотик моддалар ноқонуний айланмасига чек қўйди

«Тошкент – Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» машинаси Поп туманида текширилганида, унинг юкхонасида 1 кг 874 гр «опий» моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқарога тегишли экани маълум бўлди.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирда аниқланишича, ушбу модда Тошкент вилояти Бекобод туманига Тожикистондан учинчи шахслар орқали ўтказилган.

Шунингдек, «Наманган – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» автомобили ҳам Поп туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, 901 гр «опий» моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли экани маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу наркотик модда Наманган вилоятига учинчи шахслар орқали Қирғизистондан ўтказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!