Дуров Telegram’га ким босим ўтказаётганини маълум қилди

Дуров Telegram’га ким босим ўтказаётганини маълум қилди

Telegram мессенжери ҳукуматлар томонидан эмас, балки Apple ва Google томонидан энг катта босимни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда унинг асосчиси Павел Дуров америкалик тележурналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилди, дея ёзмоқда РИА Новости.

Павел Дуровнинг айтишича, иккала Америка компанияси ҳам Telegram улар белгилаган қоидаларга амал қилмаса, иловалар дўконларидан чиқариб ташланишини “жуда очиқ” айтган.

“Телеграмга энг катта босим ҳукуматлар томонидан эмас, балки Apple ва Google томонидан бўлмоқда. Сўз эркинлиги ҳақида гап кетганда, бу икки платформа смартфонингизда ўқишингиз мумкин бўлган ҳамма нарсани цензурага қўйиши мумкин”, — деди Дуров.

Унинг сўзларига кўра, Telegram учун бундай таҳдид “арзимаган нарса эмас”, чунки у “дунё аҳолисининг муҳим қисмини улар ҳар куни фойдаланадиган қимматли воситадан фойдаланишдан маҳрум қилиши” мумкин.

Дуровнинг таъкидлашича, Apple ва Google ўзлари ўрнатган қоидаларга риоя қилиш борасида "муросага келишга жуда ҳам тайёр эмас", уларнинг баъзилари сиёсий характерга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!