Дунёдаги ядро каллаклари сони 12 мингдан ошди

Дунёдаги ядро каллаклари сони 12 мингдан ошди

Ядро каллаклари сони 2024 йил январь ҳолатига кўра 12 121 тани ташкил этди. Бу маълумот Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) томонидан тақдим этилган.

Унинг сўзларига кўра, қуролларнинг умумий ҳажмига қарамай, ядровий давлатлар ҳамон ўз салоҳиятини ошириб бормоқда. Агентликнинг қўшимча қилишича, фақат ракеталар ва самолётларга 3904 та жанговар каллаклар жойлаштирилган.

«Ўрнатилган 2100 га яқин баллистик ракета каллаклари шай ҳолатга келтирилмоқда», — дейилади нашрда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!