ДСҚ раиси ўринбосари Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар бўлди

ДСҚ раиси ўринбосари Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар бўлди

«Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Азизов Абдулла Абдисаламович тайинланди», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Абдулла Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган. 

2006–2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган.

У 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида иш бошлаганди.

Шу тариқа,  Соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди.

Бунгача Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Низомов лавозимини тарк этгани, президент 3 июлдаги тегишли қарорларига асосан Улуғбек Собиров, Элмира Боситхонова ва Шоҳрух Шораҳметов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарларига айлангани хабар қилинганди.

Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирининг жами 7 нафар ўринбосари бор


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!