Даҳшат! Бухорода 20 яшар йигит танишини ўлдириб, сўнгра уни ариққа ташлаб кетди

Даҳшат! Бухорода 20 яшар йигит танишини ўлдириб, сўнгра уни ариққа ташлаб кетди

Бухоро туманидаги Шейхон МФЙ Дехчабеги қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сатторобод ариғидан 20 яшар йигитнинг мурдаси топилди. Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари, майор Қувват Ярашовнинг Дарё га хабар беришича, фожиа рашк оқибатида содир этилган.

1999 йилда туғилган марҳум Ш.С. тенгдоши А.У. билан олдиндан таниш бўлган. А.У.ўзи ёқтирган қиз билан Ш.С.нинг ишқий муносабатда бўлиб келганидан хабар топиб, рашк оқибатида уни ўлдириш пайига тушган. Шу мақсадда А.У. Ш.С.ни Бухоро шаҳридаги Роҳат автобекатига чақирган. Икки йигит Ш.С.га тегишли автомашина салонида қаттиқ жанжаллашиб қолган.

А.У. ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан Ш.С.нинг кўкрак қафаси олди ва юзасига 2 марта, чап елка камари соҳасига 2 марта ва чап қўлтиқости соҳасига 1 маротаба уриб, жароҳат етказиб, қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган. А.У. ўз жиноятини яшириш мақсадида Ш.С.нинг шахсий машинасидан фойдаланиб, унинг мурдасини Бухоро туманидаги Сатторобод ариғига ташлаган. Унга тегишли автомашинани эса Дўлама қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасига қулфланган ҳолатда ташлаб кетган.

Тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида содир этилган жиноят аниқланди. Эндигина 20 ёшда бўлган фуқаро А.У. томонидан содир этилган қотиллик сабаблари ўрганилмоқда. Ота-оналар, маҳалла-кўй, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ўртасида йиғилишлар ўтказилиб, жиноят муҳокама қилинмоқда , деди Бухоро туман ИИБ бошлиғи, подполковник Азимжон Холиқов.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми ( қасддан одам ўлдириш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахслар камида 10 йилга озодликдан маҳрум этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!