Чувалчангларга най ва пианино чалган олим

Чувалчангларга най ва пианино чалган олим

Эволюция назариясини яратган олим Чарльз Дарвин  чувалчангларга най ва пианино чалиб уларнинг эшитиш қобилиятини аниқламоқчи бўлган эди. Чувалчанглар мусиқа асбобларидан  таъсирланмаганини кўриб дафтарига “Чувалчангалар эшитиш туйғусидан маҳрум” деб қайд этиб қўйди. Баъзида тажриба тариқасида ўрганилаётган жонзотнинг ҳолатига ҳам боққан маъқул. Гулдондаги тупроқ остида ётган чувалчанг гулдоннинг чеккасидан юқорига қараб нимани кўра олади? Чарльз Дарвиннинг шишган яноқлари билан фаго пуфлашиними?

Дарвин чувалчангга олдинлари ҳам най ва пианино чалган эди. У эволция назариясини яратмоқ учун умрининг қирқ йилдан ошиғини сафрлаган бўлса, шундан бир қанча муддатини  чувалчангларни ўрганишга бағишлаган эди. Олимнинг энг катта мақсади чувалчангларнинг эшитиш қобилияти бор ёки йўқлигини аниқламоқ эди. Чувалчанглар ҳеч қайси мусиқа асбобидан таъсирланмаган ва Дарвиннинг бақиришларига ҳам бепарво бўлган. Шундан кейин Дарвин  1881 йилда “Чувалчангларнинг экин тупроғини шакллантириши” китобига шу қайдни ёзган: “Чувалчанглар эшитиш қобилиятидан маҳрум”.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!