Буюк Британияда шоколад сотувчилар какао нархининг ошишидан хавотирда

Буюк Британияда шоколад сотувчилар какао нархининг ошишидан хавотирда

Жаҳон бозорида какао нархи иқлим ўзгариши сабабли ошиб бормоқда. Яшаш нархи ҳам ошиб бормоқда. Буюк Британиядаги шоколад сотувчилари бу жараёнлардан азият чекмоқда, дея хабар беради Казинформ.

Буюк Британиядаги шоколад сотувчилари какао нархининг ошишидан норози. Сабаби, бу савдо кўрсаткичининг пасайишига олиб келади.

Иқлим ўзгариши какао ишлаб чиқаришга таҳдид солмоқда. Яшаш нархи ошгани сайин, британияликлар ширинликларни камроқ истеъмол қилишга мажбур.

“Агар ўтган йилни олдинги йил билан солиштирадиган бўлсак, какао нархи сезиларли даражада фарқ қилади. Катта фарқ бор. Менинг мижозларим маҳаллий бўлгани учун улар барча нархларни ёддан билишади. Шунинг учун ҳам нархни кўп кўтаролмайман, чунки улар бахтли ва дўконга содиқ бўлишларини истайман”, - дейди Sandrine Chocolates дўкон эгаси Нияз Мардан.

Охирги ойларда Саҳрои Кабирдан эсган кучли шамол Ғарбий Африкадаги какао дарахтлари пўстлоғига жиддий зарар етказди, бу ерда жаҳон какао ловияларининг тўртдан уч қисми етиштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!